Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Оқ олтин балоси” — йилнинг энг яхши ҳужжатли фильми деб топилди
Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яратилган “Оқ олтин балоси” ҳужжатли фильми “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кинотақдимотида “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси ғолиби бўлди. Kun.uz ҳамкорлигида яратилган ушбу филмда СССР даврида Ўзбекистоннинг амалда пахта плантациясига айлантирилиши, шу сиёсатнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатлари, бу жараёнлар мустақилликдан кейинги ўн йилликларгача қандай таъсир кўрсатгани ва ниҳоят пахта қуллигига қандай барҳам берилгани ҳақида сўз юритилади.

Фильмда СССР даврида Ўзбекистоннинг амалда пахта плантациясига айлантирилиши, шу сиёсатнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатлари ҳамда бу жараёнлар мустақилликдан кейинги ўн йилликларгача қандай таъсир кўрсатгани ҳақида сўз юритилади.
Kun.uz ҳамкорлигида суратга олинган ҳужжатли фильмда таниқли экспертлар иштирок этиб, Ўзбекистон қачон ва қандай қилиб пахта етиштиришга ихтисослашган мамлакатга айланиб қолгани, пахтачилик оқибатида аҳоли қандай азоб-уқубатларга дуч келгани, шунингдек, бу соҳанинг мамлакат хўжалиги ва генофондига қолдирган асоратлари ҳақида фикр билдиришган.

2000–2016 йиллар оралиғида пахтанинг иқтисодиётдаги улуши қисқарган бўлса-да, у сиёсий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва жамият устидан назоратни сақлаб қолишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб қолган. Совет даврида таълим тизимида мажбурий меҳнат амалиёти йўлга қўйилгани ва бу ҳолат мустақилликдан кейин ҳам давом этилгани, ёшлар таълим олиш ўрнига арзон ишчи кучи омилига айланган.

Фильмда, шунингдек, ўтган аср ўрталарига қадар дунёдаги энг йирик кўллардан бири бўлган Орол денгизининг СССРда амалга оширилган пахта сиёсати натижасида қуриб боргани ҳақида ҳам тарихий далиллар келтирилган.
“Оқ олтин балоси” ҳужжатли фильми жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Миллий кинотақдимотда энг яхши ҳужжатли фильм сифатида эътироф этилиши буни яна бир бор тасдиқлади.
Мавзуга оид
11:24 / 05.09.2025
«Ҳинд Ражабнинг овози» 23 дақиқа тўхтовсиз олқишланди
15:20 / 19.04.2022
«Исломга бағишланган умр» – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида фильм
10:39 / 07.12.2020
Фарғона водийсидаги қадимий мегалитик цивилизация ҳақида ҳужжатли фильм тақдим қилинди
09:40 / 13.12.2019