Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: президент Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди
«Ханеда» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 18 декабр куни расмий ташриф билан Япония пойтахти Токио шаҳрига борди.
«Ханеда» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабр кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Япония императори Нарухито, бош вазири Санаэ Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашади.
Шунингдек, Мирзиёев «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.




Президентни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар қизғин кутиб олди.
Давлат раҳбари улар билан суҳбатлашди.
«Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртдошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Президентимиз ватандошларимизга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.







Мавзуга оид
10:13
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди
08:33
The Japan News: «Ўзбекистон чорраҳада — Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда»
21:44 / 17.12.2025
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилди
21:24 / 17.12.2025