Мазкур келишув JICA ва Ipak Yuli Bank ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри кредит ҳамкорлиги бўлиб, халқаро молия институтининг банкнинг молиявий барқарорлиги, корпоратив бошқарув стандартлари ҳамда мамлакатда хусусий сектор ва тадбиркорликни ривожлантиришдаги стратегик ролига бўлган юқори ишончини акс эттиради.

Бизнесни кенгайтириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун ҳавола орқали ўтинг.

Жалб қилинган маблағлар микро, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, иқтисодий диверсификация ва барқарор ўсишни таъминлаш, шунингдек, етарли даражада қамраб олинмаган аҳоли қатламлари орасида молиявий инклюзияни оширишга йўналтирилади.

Битим имзоланиши муносабати билан Ipak Yuli Bank Бошқаруви Раиси Саидаброр Сайдаҳмедов қуйидагиларни таъкидлади: «JICA билан тўғридан-тўғри кредит молиялаштиришни жалб этиш орқали халқаро ҳамкорларимиз тармоғини кенгайтираётганимиздан мамнунмиз. Ушбу маблағлар бутун мамлакат бўйлаб микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча имкониятлар яратади. Айниқса, аёллар ва ёш тадбиркорларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз, бу эса инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга бўлган содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлайди. JICA билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қиламиз».

Ўз навбатида, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Бито Ёшибуми шундай деди: «Ipak Yuli Bank’ига кучли қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ушбу битим Японияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта қизиқиш уйғотганидан мамнунмиз. JICA кредити IFC кредити билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг устувор йўналишларига тўлиқ мос келади ва муҳим масалаларни ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур келишув яқинда Японияда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Япония” саммитида ҳам эслаб ўтилди».

JICA ҳақида