Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ислоҳотларни амалий натижага айлантиришни ўргандик” — Президент
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва кўп миллатли халққа мурожаатномани тақдим этмоқда. Давлат раҳбари чиқишининг аввалида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари жамият ҳаётида тобора яққол сезилаётганини таъкидлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги тўққиз йилда мамлакат катта тараққиёт йўлини босиб ўтди: иқтисодиёт қайта шаклланди, бозор муносабатлари ривожлантирилди, ижтимоий ҳимоя кенгайтирилди, қонун устуворлиги мустаҳкамланди.
«Сўнгги тўққиз йилда биз сизлар билан, эл-юртимиз билан биргаликда катта тараққиёт йўлини босиб ўтдик. Иқтисодиётимиз янгидан шаклланди, бозор муносабатлари, ижтимоий ҳимояни кенгайтирдик, қонун устуворлигини мустаҳкамладик. Энг муҳими, ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон ва ҳар бир инсон кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, биз ислоҳотларни аниқ амалий натижага айлантиришни ўргандик», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, президент ислоҳотлар натижасини шаҳар ва қишлоқларнинг тобора янгича қиёфа касб этиши, замонавий корхоналар, савдо-сервис масканлари, мактаб, боғча ва шифохоналар, обод кўча ва маҳаллалар, транспорт-логистика тизими ҳамда рақамли хизматлар мисолида кўриш мумкинлигини қайд этди.
Мавзуга оид
12:28
2026 йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жойлар барпо этилади
12:18
«Бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади». Президент ўзбек космонавтини фазога учириш ҳақида
12:05
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
11:49