Ўзбекистон | 08:50 / 29.12.2025
993
2 дақиқада ўқилади

2026 йилдан ҚҚС тушумларининг бир қисми маҳаллий бюджетларга йўналтирилади

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан ҚҚС тушумларидан Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига 5 фоиз, бошқа ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ажратилади. 

Фото: Getty Images

Асосий ўзгаришлар (2026 йил 1 январдан):

ҚҚС тушумлари тақсимоти: ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳрига 5 фоиз, қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади

Туман (шаҳар) бюджетларига ажратмалар меъёрлари: маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи, бензин/дизел ёнилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар) бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади. 

Йиғимлар: халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига айрим маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун (шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан) йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади; мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ туман (шаҳар) бюджетларига йўналтирилади. 

Қўшимча даромад манбалари:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан тўғри ижарага беришдан давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар) бюджетларига йўналтирилади;
деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар инфратузилмани яхшилаш учун ушбу бозорлар жойлашган туман (шаҳар) бюджетларига ўтказилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид