Кутилаётган шамол кучайиши айрим ҳудудларда қисқа муддатли бўлиши мумкин.
Мутахассислар аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилишни сўрамоқда: енгил конструкциялар, реклама баннерлари ва том қопламалари яқинида эҳтиёт бўлиш, ҳовлидаги бўш буюмларни маҳкамлаб қўйиш, шунингдек, дарахтлар ҳамда электр тармоқлари атрофида эҳтиёткорликни кучайтириш тавсия этилади.
Ҳаво шароити ҳудудларга қараб фарқ қилиши мумкин, айрим нуқталарда булутлилик ва совуқ сақланиши кутилмоқда.










