Жорий йил 3 январ куни кечқурун соат 19:18 ларда Бектемир туманидаги Қўйлиқ бозори яқинида жойлашган кўприкда фуқаро ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланган.
Маълум қилинишича, воқеа жойига тезкор етиб борган Бектемир тумани ИИОФМБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, 1987 йилда туғилган фуқарони қутқариб қолган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИОФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: агар сиз ёки яқинларингиз психологик оғир ҳолатда бўлса, зудлик билан ёрдам сўраш муҳим. Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 102, ишонч телефонига 1102 орқали мурожаат қилиш мумкин.
Шунингдек, ИИВ ишонч телефони — 11-02, тез ёрдам — 1003.











