Иқтисодиёт | 15:07 / 06.01.2026
541
2 дақиқада ўқилади

Бюджет даромадларини режалаштиришда ҳудудий прогнозлар кучайтирилади

2026 молия йилида чораклик прогнозлар ҳудуд ва даромад манбалари кесимида тасдиқланади, 2026 йилдан эса келгуси молия йили учун прогноз ҳисоб-китоблари автоматлаштирилади.

Фото: Pinterest

“Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–397-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026 молия йилида давлат бюджети даромадлари бўйича чораклик прогноз кўрсаткичлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Шунингдек, прогноз кўрсаткичлари тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида туман ва шаҳарларнинг бюджет даромадлари бўйича даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланиши белгиланган.

Юқорида кўрсатилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Қарорда 2026 йилдан келгуси молия йили учун давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали автоматлаштирилган шаклда амалга оширилиши ҳам назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид