Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқинди хизмати қарздорлиги: оммавий СМС-огоҳлантириш бошланди
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги 15 январ ҳолатига кўра, республика бўйича чиқинди хизмати бўйича шаклланган 9,3 млрд сўм дебитор қарздорлик юзасидан 118 646 та абонентга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамидан СМС орқали огоҳлантириш юборилганини маълум қилди. Ҳозирда жараён давом этмоқда.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, огоҳлантиришдан сўнг 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.
Маълумот учун: мазкур тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун амал қилади. Айни тизим эса 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ойма-ой қўллаб келинмоқда.
Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифати бўйича таклиф ҳамда шикоятларни агентликнинг 1205 қисқа рақамига 24/7 режимида йўллаш мумкинлиги эслатилди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.01.2026
35 миллион сўмлик газ қарзи судда асоссиз деб топилди
20:31 / 27.01.2026
Сирдарёдаги бир корхонанинг 1,1 миллиард сўмлик қарзи бошқа тадбиркорга юклаб юборилди
17:54 / 20.01.2026
МИБ қарздорларнинг телефони блокланиши мумкинлигини рад этди
10:16 / 12.12.2025