Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари: қонун нимани кафолатлайди?
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, ҳар бир истеъмолчи товар ва хизматлардан фойдаланишда ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Фото: Getty Imagеs
Қонун истеъмолчиларга сифатли маҳсулот танлаш, хавфсизлик, тўлиқ маълумот олиш ҳамда етказилган зарарни қоплатиш каби муҳим кафолатларни беради.
Қонунчиликка кўра, истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
— товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
— товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
— ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён ва маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
— бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ёки бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
— истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.
Ушбу ҳуқуқларни билиш ҳар бир фуқарога ўз манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
12:21 / 18.03.2026
Халқаро йўллар бўйида сервис объектларини жойлаштириш тартиби ўзгарди
13:30 / 09.03.2026
Путин чет эллик ҳарбийлар бўйича янги қонунни имзолади
11:54 / 16.02.2026