Миллий статистика қўмитаси 2025 йил бўйича дастлабки кўрсаткичларни тақдим этди. Унга кўра, мамлакатда автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 млн тоннани ташкил этган.

Қўмита маълумотларида ёнилғи-энергетика ва айрим саноат маҳсулотлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари қуйидагича келтирилган:

  • кўмир — 8,9 млн тонна;
  • дизел ёнилғиси — 1,2 млн тонна;
  • нефт — 655,7 минг тонна;
  • табиий газ — 42,3 млрд куб.м;
  • газ конденсати — 1,1 млн тонна.

Шу билан бирга, саноат ишлаб чиқариши билан боғлиқ яна бир кўрсаткич — автомобил двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам очиқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилда 248 247 дона автомобил двигателлари ишлаб чиқарилган.

Қайд этилишича, келтирилган рақамлар Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотлари ҳисобланади. Кўрсаткичлар кейинчалик аниқлаштирилиши мумкин.