Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан барча (жумладан, бир хил номда юритиладиган, номлари талабга жавоб бермайдиган) маҳаллаларнинг номлари уларнинг тарихий номланиши ва аҳоли фикридан келиб чиқиб, қайтадан кўриб чиқилади.

Маҳаллаларнинг номлари “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида маҳалланинг ягона реестри модули орқали юритилиши таъминланади.

Кадастр агентлиги томонидан ҳар бир маҳалланинг чегаралари кўриб чиқилиб, кадастр ҳужжатлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашларида маҳаллаларнинг чегаралари тасдиқланади

Ҳар бир маҳалла биносига маҳалла чегаралари чизмаси ўрнатилади.