Маълум қилинишича, улар жабрланувчини автомашинага мажбурлаб ўтқазиб, ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган.
Шундан сўнг, жиноий гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан унга тегишли 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалюталарни ўзлаштириб олиб, эвазига 160 минг қалбаки АҚШ доллари берган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида “сохта ходимлар” қўлга олиниб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
















