Сирдарё вилоятидаги «Р.А.» МЧЖ раҳбари корхонага электр энергиясидан 1,1 млрд сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норозилигини билдириб мурожаат қилди, дея хабар берди Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» вилоят бошқармаси томонидан тадбиркор электрдан ноқонуний фойдаланганлиги таъкидланиб, қўшимча қарздорлик ҳисоблаш бўйича кўрсатма берилган.
Ўрганишлар давомида тадбиркорнинг аслида бошқа корхонага қонуний тартибда субистеъмолчи сифатида улангани ва юзага келган қарздорлик ҳам аслида мана шу корхонага тегишли экани маълум бўлган ҳамда асоссиз ҳисобланган 1 миллиард сўмдан ортиқ тўлов бекор қилинган. Шу билан бирга, қонунбузилишига йўл қўйган электр тармоқлари корхонаси масъулига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Аввалроқ, тадбиркорга қўлланган 7,4 млрд сўмлик ноқонуний жарима бекор қилингани хабар қилинганди.











