Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон АҚШ билан «жиддий музокаралар» олиб бораётганини айтди
Al Drago/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп 31 январ куни Эрон Қўшма Штатлар билан «қониқарли» битим тузиши кераклигини айтди – бундай битимга кўра мамлакатда ядровий қурол бўлмайди.
«Улар бунга кўнадими йўқми, билмайман. Аммо улар биз билан музокаралар олиб бормоқда. Бу жиддий музокаралар», – деди Трамп журналистларга Air Force One самолёти бортида Флоридага учаётганида.
Трамп Эрон билан нима қилмоқчи экани ҳақида очиқ гапирмаган. Аввалроқ АҚШ президент Вашингтон Теҳрон масаласида қандай йўл тутиш бўйича қарорни музокаралар натижаларига кўра қабул қилишини айтганди. «Кўрамиз, бундан нимадир чиқармикин. Акс ҳолда, нима бўлишини ҳам қараб кўрамиз… Бизда у ерга юборилган жуда катта флот бор», – деганди у Fox News мухбирига.
Трамп АҚШ хавфсизлик нуқтайи назаридан Яқин Шарқдаги иттифоқчиларига эҳтимолий зарбалар режалари ҳақида хабар бермаётганини қўшимча қилган. «Биз уларга режа ҳақида айта олмаймиз. Агар мен уларга режа ҳақида гапирганимда, бу сизга режа ҳақида айтиш билан деярли бир хил даражада ёмон бўларди – аслида, бу ундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди», – деди у.
Доналд Трамп январ ойи бошида Эрондаги режим ҳукуматга қарши намойишларни шафқатсизларча бостиришига жавобан вазиятга аралашув билан таҳдид қилганди. Шу фонда АҚШ Эрон соҳиллари яқинига «Авраам Линколн» авиаташувчиси бошчилигида йирик зарбдор гуруҳни юборди.
Шу туфайли АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан тўғри тўқнашув рўй бериши борасида хавотир пайдо бўлди. Теҳрон ҳужум рўй берган тақдирда АҚШ ва унинг иттифоқчилари, жумладан, Исроилнинг базалари ва кемаларига ракета зарбалари билан жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган.
Трамп Эрон АҚШ билан уруш қилишдан кўра, ўз ядровий ва ракета дастурлари бўйича келишув тузишни афзал кўради, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
20:42 / 31.01.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғозида ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилди
09:21 / 31.01.2026
Зеленский: Энергетикага зарба бермаслик бўйича “энергетик сулҳ” ишга тушди
23:04 / 30.01.2026
Геосиёсий беқарорлик, Трамп ва доллар. Олтин билан нималар бўляпти?
20:07 / 30.01.2026