Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиянинг «Капустин Яр» полигонига зарба йўллаганини маълум қилди
Россия «Орешник» ракеталарини шу ердан учириши тахмин қилинади.
Фото: Видеодан кадр
Украина мудофаа кучлари 2026 йил январ ойи давомида Астрахан областидаги «Капустин Яр» полигонидаги ангар типидаги бинолар мажмуасига бир қатор муваффақиятли зарбалар берди, деб хабар берди Украина қуролли кучлари бош штаби.
Украина ҳарбийлари баёнотига кўра, ушбу бинолар ўрта масофага мўлжалланган қитъалараро баллистик ракеталарни учиришдан олдинги тайёргарлик жараёни учун ишлатилади. Ангарлар бўйлаб зарбалар Украинада ишлаб чиқарилган «Фламинго» русумли қанотли ракеталар билан берилган.
«Мавжуд маълумотларга кўра, полигон ҳудудида биноларнинг бир қисми турли даражада зарар кўрган, ангарлардан бири жиддий шикастланган, шахсий таркибнинг бир қисми ҳудуддан эвакуация қилинган», – дейилади Украина қуролли кучлари хабарида.
Россия томони бу хабар юзасидан муносабат билдирмаган.
Украина қуролли кучларига кўра, Россиянинг «Орешник» ўрта масофали ракета комплекси «Капустин Яр» полигонида жойлашган. 2025 йил октябрида Украина хавфсизлик хизмати Украина қуролли кучлари ҳарбийлари полигондаги «Орешник» ракеталаридан бирини йўқ қилганини маълум қилганди. 2026 йил 9 январга ўтар кечаси РФ мудофаа вазирлиги Лвив областига «Орешник» билан зарба берди. Украина расмийларига кўра, ракета айнан «Капустин Яр» полигонидан учирилганди.
Мавзуга оид
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:00 / 06.04.2026
“Ўз оёғимга ўқ уздим” – Россия армиясига ёлланган йигит
09:37 / 06.04.2026