Куни кеча пойтахт ҳудудида инсонлар кўп йиғилиши мумкин бўлган масканлар (бинолар)да фавқулодда вазиятлар, хусусан ёнғинлар содир бўлишида белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли тартибда Давлат ёнғин назорати текширувлари амалга оширилди.
Текширувлар жараёнида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида жойлашган 7 та бино (иншоот) ва хоналарда ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани, шунингдек инсонлар ҳаётига хавф туғдирувчи ҳолатлар аниқлангани маълум қилинди. Шу сабабли мазкур объектларнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Ҳозирги вақтда иш фаолияти тўхтатилган объектлардаги тадбиркорлар томонидан аниқланган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.















