Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Умра-2026” учун виза ва сафарни ваъда қилиб пул олганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бўлимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “Умра” зиёратини ташкил этишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. ва бошқалар фуқаро В.Х.нинг ишончига кириб, 4 900 АҚШ доллари эвазига “Умра-2026” тадбири учун Саудия Арабистонига боришга “виза” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, 4 нафар фуқарони зиёратга юборишни ваъда қилган. Улар олдиндан бўнак сифатида 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ғузор туманида эса Департамент бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий авиакасса чипта сотувчиси У.Қ. фуқаро Л.Ч.нинг ишончига кириб, унинг қайнонасини 12,2 млн сўм эвазига танишлари ёрдамида “Умра” зиёратига юборишини айтган. У мазкур маблағдан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:48 / 14.05.2026
Ўзбекистонликлар Японияга визани қандай олиши мумкин?
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
15:06 / 04.05.2026