2025 йил 9 декабр куни Қўшработ тумани ҳокимлиги расмий Telegram-каналида Хитойга амалга оширилган хизмат сафари ҳақида хабар ва бир нечта суратлар эълон қилинган. Kun.uz манбасига кўра, бу суратларда ҳоким Дилшод Шакарбоевнинг ўғли ҳам бор.

Қўшработ тумани ҳокимининг ўғли / Фото: Қўшработ туман ҳокимлиги

Шунингдек, ҳокимнинг ҳайдовчиси ҳам делегация таркибида бўлгани айтилмоқда ва у ҳам расмларда акс этган.

Қўшработ туман ҳокимининг ҳайдовчиси / Фото: Қўшработ туман ҳокимлиги

Бундан ташқари, Каттақўрғон тумани ҳокимлиги 2025 йил 15 августда Хитой сафаридан эълон қилган суратларда туман ҳокими Жамшид Насриддиновнинг ўсмир ёшдаги ўғли ҳам акс этган.

Каттақўрғон туман ҳокимининг ўғли / Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги

Одатда бундай хизмат сафарлари давлат хизматчилари, соҳавий мутахассислар ва тадбиркорлар иштирокида ўтади. Шу боис ушбу материалда тилга олинган шахслар расмий делегациялар таркибида Хитойга қайси мақомда боргани, уларга қандай вазифа юклатилгани маълум эмас.

Манбага кўра, қўшработлик бир фермер дастлаб сафар рўйхатига киритилган, аммо сафар арафасида номаълум сабабларга кўра рўйхатдан тушиб қолган.

Kun.uz қайд этилган ҳолатлар юзасидан расмий изоҳ олишга уринди. Каттақўрғон тумани ҳокимлиги вакили бу борада ҳокимликнинг Telegram-каналида расмий муносабат эълон қилинишини маълум қилди. Қўшработ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати билан эса тезкор боғланишнинг имкони бўлмади.

Қонунчиликка биноан, давлат идоралари 43 турдаги маълумотларни, хусусан хизмат сафарлари ва бунинг учун қилинган харажатларни ҳар чоракда эълон қилиши керак. Шунга қарамай, Қўшработ