Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт гўштни қанчалик кўп истеъмол қилиш кераклигини айтди
Олимнинг аниқлашича, узоқ умр кўрувчилар одатда ҳафтада бир-икки марта гўшт ейишади, улар кўп миқдорда сабзавот, мевалар, кўкатлар, ёнғоқлар ва уруғларни истеъмол қилишади.
Фото: Известия
Узоқ умр кўриш бўйича эксперт, National Geographic стипендиати ва кўплаб илмий ишлар муаллифи Дэн Бюттнер узоқ умр кўриш учун гўштни қай даражада истеъмол қилиш кераклигини айтди.
Бюттнер 100 ёшдан ошганлар энг кўп учрайдиган бешта «кўк ҳудуд»ни ўрганган. Булар: Окинава (Япония), Сардиния (Италия), Никоя (Коста-Рика), Икария (Греция) ва Лома-Линда (АҚШ).
Экспертнинг сўзларига кўра, ушбу ҳудудлардаги аксарият узоқ умр кўрувчилар гўштдан бутунлай воз кечмаган — улар веган эмас, шу билан бирга, уларнинг рациони гўштга асосланмаган, ҳар бир овқатига гўшт солмайди. Олимнинг аниқлашича, узоқ умр кўрувчилар одатда ҳафтада бир-икки марта гўшт ейишади, улар кўп миқдорда сабзавот, мевалар, кўкатлар, ёнғоқлар ва уруғларни истеъмол қилишади.
Бюттнернинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш учун кунига бир порция гўшт истеъмол қилиш мумкин, аммо ҳаддан ошмаслик муҳим — ҳар бир овқатга гўшт қўшмаслик керак.
«Агар кунига бир порциядан кўп гўшт истеъмол қилсангиз, сурункали касалликлар хавфи ортади», — деди у.
Бюттнернинг «кўк зоналар»да олиб борган тадқиқотлари узоқ умр кўрувчилар рациони дуккакли ўсимликлар, кўкатлар ва тозаланмаган углеводларга бой эканини кўрсатган. Бу эса сурункали касалликларга чалиниш хавфини камайтиришга ва умр давомийлигини оширишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
20:30 / 31.01.2026
Гўшт яна қимматлаша бошлади. Ўтган йилда ҳам нархлар кескин ошганди
16:43 / 23.12.2025
Олтин сотиш тўхтади, гўшт импорти кескин ўсяпти, электр сотиш 58 фоизга ошди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
13:20 / 10.12.2025
Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар
15:06 / 22.11.2025