Маълумотларга кўра, Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилиши дунёдаги мавжуд геосиёсий муаммолар, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш механизмлари ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун халқаро майдон вазифасини ўтайди.
Тадбир доирасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик доиралар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Йиғилишда глобал хавфсизликка таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, гуманитар ҳамкорлик, барқарор тараққиёт ва ишонч чораларини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибидан ўрин олади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мазкур анжуманда иштирок этиши Ўзбекистоннинг халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ташаббусларда фаол иштирок этишга тайёр эканини яна бир бор намоён этиши кутилмоқда.
Шунингдек, сафар давомида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ва қатор халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши мумкин.









