Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп «барча мамлакатлар учун» 10 фоизлик бож тўлови ҳақида фармонни имзолади
Трамп қўшимча бож тўловини жорий этиш ниятини аввалроқ эълон қилган эди — бу АҚШ Олий суди Трамп томонидан аввал жорий этилган божларни ноқонуний деб топган қарор фонида айтилган.
АҚШ президенти «барча мамлакатлар учун» 10 фоиз миқдорда қўшимча бож тўлови жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Мен учун катта шараф — Овал кабинетдан туриб, ҳозиргина барча мамлакатлар учун 10 фоизлик глобал бож тўловини имзолагимни маълум қиламан. У деярли дарҳол кучга киради», — деб ёзилган нашрда.
Аввалроқ АҚШ Олий суди фавқулодда ҳолатлар тўғрисидаги қонундан фойдаланиб Трамп белгилаган тарифлар қонунчиликка зид эканини қарор қилди. Суд хулосасига кўра, президент ушбу қонунни бож жорий қилиш учун қўллаб, ўз ваколатларини ошириб юборган.
Шундан сўнг Трамп барча божлар «ўз кучида қолиши»ни айтди. Бундан ташқари, у амалдаги божларга қўшимча равишда 10 фоизлик глобал бож жорий этиш бўйича фармон имзоланишини ҳам эълон қилди.
Республикачининг фикрича, суд қарор қабул қилаётганда чет эл таъсири остида бўлган. «Менинг фикримча, суд чет эл манфаатлари ва одамлар ўйлаганидан анча кичик бўлган сиёсий ҳаракат таъсирида қолган. Бу кичик ҳаракат», — деди у.
Бундан олдин CNN хабар беришича, республикачи губернатор билан нонушта пайтида суд қарорини «шармандали ҳолат» деб атаган ва унинг захира режаси борлигини айтган.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026