Тошкент шаҳридаги 8 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади, деб хабар берди Солиқ қўмитаси.

Хабарга кўра, Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан:

Учтепа туманига — Маликов Абдумухтор Абдуғафурович,

Янгиҳаёт туманига — Маҳмудов Мирқосим Азиз ўғли,

Бектемир туманига — Бурҳонов Жамшид Меликович,

Чилонзор туманига — Қодиров Искандаржон Солижонович,

Юнусобод туманига — Тошпўлатов Камолиддин Йўлдошевич,

Мирзо Улуғбек туманига — Ҳотамов Улуғбек Актамович,

Шайхонтоҳур туманига — Абдуваҳобов Наврўз Абдуваҳоб ўғли,

Сергели туманига — Қобилов Фирдавс Шуҳратович солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.