Ижтимоий тармоқларда кучукнинг қулоғи юлиб олингани акс этган видео юзасидан Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси ва ИИБ томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, Шеробод тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи фуқаро О.Й. уч бош кучукка нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган ва бу видеони саҳифасига жойлаштирган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан иш қўзғатилиб, суд қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.