Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрани боқаётган экинлар: жаҳон рейтинги
Ҳар йили дунё бўйлаб қарийб икки миллиард тонна шакарқамиш йиғиб олинади — бу уни сайёрада энг кўп ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги экинига айлантиради ва у қолган барча экинлардан жуда катта фарқ билан олдинда туради.
Фото: Getty Imagеs
Тақдим этилган инфографика 2024 йилдаги глобал деҳқончилик кўламларини намойиш этади ва асосий озиқ-овқат экинлари ҳамда муҳим тижорий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини таққослаш имконини беради. Маълумотлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) статистикасига асосланган.
Рўйхатдаги етакчиларнинг бир қисми — инсоният учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, бошқалари эса йирик саноат тармоқларининг ишлашини таъминлайди: биоёнилғи, ширинликлар ва қадоқланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби соҳаларни.
Шакарқамиш мутлақ биринчи ўринда — йилига 1,94 миллиард тонна, яъни барча бошқа экинларни сезиларли даражада ортда қолдиради.
Иккинчи ўринда — 1,22 миллиард тонна ҳажм билан маккажўхори. Кейин эса дунёдаги энг муҳим икки озиқ-овқат экин-маҳсули — гуруч ва буғдой келади: мос равишда 820 ва 798 миллион тонна.
Бразилия шакарқамиш ҳамда соянинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, Хитой, Ҳиндистон ва Россия каби Евросиё гигантлари эса дунё бўйича буғдой ишлаб чиқаришда етакчи ўринларни эгаллайди.
Кўплаб экинларда ишлаб чиқаришнинг яққол минтақавий марказлари мавжуд. Масалан, соя асосан Хитой, АҚШ ва Жанубий Америка мамлакатларида — Аргентина, Бразилия ва Парагвайда етиштирилади.
Бразилияда ҳар йили учта кейинги энг йирик ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг жами йиғим-теримидан ҳам кўпроқ шакарқамиш етиштирилади. Қамиш фақат оддий шакарни ишлаб чиқариш учунгина эмас, балки биоёнилғи, патока ва турли ширинликлар тайёрлашда ҳам қўлланади.
2024 йилда 294 миллион тоннаддан ортиқ қанд лавлаги ишлаб чиқарилган — бу жаҳон шакар ҳажмининг тахминан 20 фоизига тўғри келади. Қамишдан фарқли ўлароқ, лавлаги фақат шакар олиш ва уни кейинчалик қайта ишлаш мақсадида етиштирилади.
Маккажўхори жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллайди, унинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси эса ҳали ҳам АҚШ бўлиб қолмоқда. Айни пайтда ҳосилнинг катта қисми, айниқса АҚШда, чорва учун ем-хашак сифатида ёки биоёнилғи ишлаб чиқаришга — биринчи навбатда этанолга сарфланади.
АҚШ маккажўхори тармоғини ярим асрдан ортиқ вақт давомида кенг кўламли субсидиялар билан қўллаб-қувватлаб келади. Бу ерда “Маккажўхори камари” деб аталадиган ҳудуд алоҳида аҳамиятга эга — мамлакатнинг Айова штати атрофида, Ўрта Ғарбда жойлашган аграр минтақа. Бугун Айова Мексикадан — маккажўхорини илк бор Колумбгача бўлган даврда етиштиришни бошлаган мамлакатдан уч баравар кўп жўхори етиштирмоқда.
Мавзуга оид
08:22
Қишлоқ хўжалигида рақамли платформалар ва сунъий интеллект ечимлари жорий этилади
17:11 / 23.02.2026
2026 йилда 800 та пахта териш машинаси харид қилинади
20:58 / 21.02.2026
Human Rights Watch Ўзбекистон ҳукуматини фермерларга эркинлик беришга чақирди
16:40 / 21.02.2026