Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёмғирлар сабаб тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел кузатилиши мумкин
25–26 феврал кунлари кутилаётган ёмғирлар туфайли республиканинг қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор туманларида сел хавфи мавжуд.
Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари сел хавфи юқори ҳудудлар қаторига киради.
Шунингдек, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларининг тоғли туманлари, Наманган, Фарғона ҳамда Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида ҳам сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.
Шу билан бирга, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши мумкин бўлиб, бу айрим жойларда сув босишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.
https://t.me/uzgydromet/19927
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
11:03 / 19.06.2026