Президент Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида жойлашган 66-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқитувчи-педагоглар ва ўқувчи ёшлар билан самимий мулоқот қилди.
Учрашув давомида давлат раҳбари 2-гуруҳ ногирони бўлган иқтидорли ўқувчи Феруза Жумагулова билан суҳбатлашди. Феруза Термиз давлат университети талабаси бўлиш орзуси борлигини билдирган.
Президент ташаббуси билан у 2027-2028 ўқув йилидан грант асосида олий таълим муассасасига қабул қилиниши белгиланди. Қувончли хабар мактаб жамоаси ва Ферузанинг оила аъзоларига расман етказилиб, унга сертификат топширилди.
Мазкур қарор инклюзив таълимга қаратилаётган эътибор ҳамда ёшларнинг билим олиши ва орзуларини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган ишларнинг яна бир ифодаси бўлди.

















