Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистонни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида қатор кўрсаткичларга эришиш вазифаси қўйилди.
2026 йил якунига қадар режалар:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш;
- ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағаллик даражасини 3,2 фоизгача пасайтириш;
- Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳаллани ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш.
2030 йилга қадар мўлжаллар:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 102,4 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 28,9 трлн сўмга етказиш;
- саноат ва хизматлар соҳасида жами 7,2 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
- экспорт ҳажмини 900 млн АҚШ долларига етказиш.
Бошқарув тузилмасидаги ўзгаришлар:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилади;
- Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилади.









