Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ihlos travel”нинг Умра зиёратчилари Ўзбекистонга эсон-омон етиб келгани маълум қилинди
Аввалроқ Kun.uz кўрсатувида “Ihlos travel” турфирмасининг айрим Умра зиёратчилари уруш туфайли Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида қолиб кетгани айтилганди. Маълум бўлишича, зиёратчиларнинг барчаси эсон-омон ватанга қайтарилган.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши фонида “Ihlos travel” турфирмасининг Умра зиёратчилари ҳам Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида қолиб кетгани хабар қилинганди. Улар ортга қайтарилди.
“Ihlos travel” турфирмасининг таҳририятга маълум қилишича, сафарга борганларнинг барчаси навбат билан хавфсиз тарзда соғ-омон уйларига етиб келишган. Энг сўнгги зиёратчилар ўтирган самолёт бугун – 7 март куни тонгда Тошкентга қўнган.
Турфирмага кўра, вазият ҳар қанча кескин ва оғир бўлмасин, зиёратчилар зиён-заҳматларсиз мамлакатга олиб келинган.
Аввалроқ Kun.uz Яқин Шарқдаги кескинлик сабаб араб мамлакатларида қолиб кетган ватандошларнинг мурожаатларини ёритганди. Улар рейслар бекор бўлгани сабаб турфирмалари қўшимча кунларни қоплаб бермаётгани, вақтинча қолишга жой тополмаётганидан шикоят қилишган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026