Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон геологик хизматлари Мисрга экспорт қилиниши мумкин
Ўзбекистон элчихонасида Мисрнинг Seagull Petroleum and Mining компанияси бош директори Ҳишом ал-Маликий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ўртасида геология, нефт-газ ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, геологик тадқиқотлар ва фойдали қазилмаларни қидириш борасидаги илмий-амалий тажриба ҳамда Миср ҳудудида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Ўзбекистоннинг илғор геологик хизматларини Мисрга экспорт қилиш истиқболларини кўриб чиқди ва ушбу соҳадаги ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Тошкентда Геология фанлари университети филиалини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги таълим ва илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.
Музокаралар якунида Миср делегациясининг апрел ойида Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. Ташриф доирасида геология ва тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаш ҳамда қатор қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
19:17 / 15.02.2026