Қонунчиликка мувофиқ, ҳомиладор аёлга ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга ҳам синов муддати қўлланилмайди.
Бундан ташқари, уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота ёки васийга нисбатан ҳам ишга қабул қилиш жараёнида дастлабки синов белгиланмайди.
Мутахассислар таъкидлашича, мазкур норма меҳнат муносабатларида ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, улар учун барқарор меҳнат шароитларини яратишга хизмат қилади.
Меҳнат шартномаси тузишда дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин, аммо қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги шахсларга нисбатан бундай талаб қўлланмайди.
















