Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари учун янги имтиёз ва рағбатлар жорий этилди
Ўзбекистонда фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, инвестицияларни кенгайтириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган янги чора-тадбирлар белгиланди.
Фото: iStock
“Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, 2026 йилда соҳани ривожлантиришнинг устувор мақсадлари аниқ белгилаб берилди.
Хусусан, фармацевтика тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 трлн сўмга етказиш, қиймати 1 млрд АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда 800 млн АҚШ долларлик янги инвестиция лойиҳаларини бошлаш асосий вазифалар сифатида қайд этилди.
Фармонга кўра, оригинал дори воситаларининг патент муддати тугаганидан кейин бир йил ичида мазкур дори турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилади. Жумладан, ушбу дориларни ишлаб чиқарувчиларга технологиялар трансфери харажатларининг 50 фоизи, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган қисми, ёки маҳсулотни яратишдаги илмий тадқиқот харажатларининг 50 фоизи, бироқ 100 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлган корхоналарга сертификат амал қилиш муддати давомида ўз ишлаб чиқариш линияларида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади.
Мазкур чоралар маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар турини кенгайтириш ва соҳада инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
18:01 / 05.03.2026
Президент Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари учун янги имкониятларни эълон қилди
11:02 / 03.03.2026
Тиббиётда оширилган контракт бекор қилиниши мумкин
11:28 / 05.02.2026