Президент қарори билан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Келишув 2025 йил 10 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий ўртасида тузилганди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди.
Ташқи ишлар вазирлигига халқаро ҳужжат кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги тартиб-таомиллар Ўзбекистон томонидан бажарилгани тўғрисида Афғонистон томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 47,5 фоизга ошиб, 1 млрд 678 млн долларга етди.







