Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Дубайдаги Украина дронга қарши тизимлар омбори йўқ қилинганини эълон қилди. Бу ҳақда IRIB хабар бермоқда.

«Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик ва ҳарбий-денгизкучларининг ҳамкорликдаги операцияси давомида Америка армиясига ёрдам кўрсатиш мақсадида Дубайда жойлашган Украина дронга қарши тизимлар омбори йўқ қилинди, у ерда 21 нафар украиналик бўлган», — дейилади хабарда.

Тахмин қилинишича, украиналик мутахассислар ҳалок бўлган.

Украина ТИВ бу баёнотни рад этди.

«Бу ёлғон», — деди вазирлик вакили Георгий Тихий.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский дронларга қарши курашиш бўйича 201 нафар украиналик мутахассис Форс кўрфази мамлакатларига юборилгани ҳақида айтганди.