Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Axios: АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳга ҳаракат қилмоқда
Фото: Mandel NGAN and Amer HILABI / AFP
АҚШ ва Эрон минтақавий воситачилар иштирокида 45 кунлик сулҳ шартларини муҳокама қилмоқда. Бу сулҳ якунда уруш якунланишига олиб келиши кўзда тутилган, деб ёзади Axios нашри манбаларга таяниб.
Нашр суҳбатдошлари яқин 48 соат ичида келишувга эришиш имкониятини паст деб ҳисобламоқда, бироқ бу урушда жиддий эскалация юзага келишининг олдини олишга қаратилган сўнгги уриниш бўлади.
Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Исроилда Эроннинг энергетик объектларига кенг кўламли зарбалар бериш режаси тайёр. Эрон эса бунга жавобан Форс кўрфаси мамлакатларининг энергетик объектларига зарбалар беришни режа қилган.
Axios суҳбатдошлари қайд этишича, Трамп Эронга ултиматумни келишувга эришиш учун сўнгги имкониятни тақдим этиш мақсадида узайтирган. 5 апрел куни кечқурун Трамп ҳеч қандай изоҳсиз қуйидагича пост қолдирди: «Сешанба, Шарқий соҳил вақти билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан 8 апрел куни соат 05:00 )».
Музокараларда Покистон, Миср ва Туркия воситачилик қилмоқда. Музокараларда АҚШнинг манфаатларини Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Эронникини ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ифода этмоқда. Манбалардан бирининг маълум қилишича, сўнгги кунларда Трамп маъмурияти Эронга бир нечта таклиф юборган, бироқ Теҳрон ҳозирча уларнинг бирортасини қабул қилмаган.
4 апрел куни Трамп агер Теҳрон келишувга кўнмаса ва Ҳўрмуз бўғозини очмайдиган бўлса, икки кундан кейин Эрон «жаҳаннамга айланиши»ни ёзганди. Кейинги куни АҚШ президенти янада кескин оҳангдаги пост ёзиб, Эрон раҳбариятини «ақлдан озган аблаҳлар» деб атади ва агар улар Ҳўрмуз бўғозини очмайдиган бўлишса, унда «жаҳаннамда яшашлари»ни айтди.
Мавзуга оид
11:00 / 19.05.2026
Трамп «араб давлатлари илтимоси билан» Эронга янги ҳужумни ортга сурганини айтди
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
22:24 / 18.05.2026