Ўзбекистон | 11:53
1947
1 дақиқада ўқилади

Нам ҳаво оқими келяпти

Янги ҳафтанинг боши бироз иссиқ бўлиши, ўрталаридан ҳарорат сезиларли пасайиб кетиши кутилмоқда. Каспий денгизи устидан кириб келаётган нам ҳаво оқими аввалига мамлакат шимолига, кейин бошқа кўплаб ҳудудларга ёғингарчиликни тақдим этади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Фото: Kun.uz

Чоршанбадан республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетади. Ҳафта бошларидаги +25...+28 даража иссиқ ҳарорат ҳафта ўрталаридан +14...+17 даражага алмашади. Совуқ ҳаво оқими кучли шамоллар орқали минтақага кириб келади. 14-16 апрел кунлари давомли кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда. Совуқ ҳаво тўлқини деярли ҳафта охирига қадар давом этади.

Кейинги ҳафта бошларидан аста-секин ҳароратнинг кўтарилиб бориши рўй беради. Шимол томонлар, Тошкент вилояти ва тоғларда кўп миқдорда жала ёғиши тахмин қилинмоқда.

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид