Тадбир давомида давлат ва хусусий секторларда рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича асосий натижалар тақдим этилди. Иштирокчилар ва меҳмонларга “Рақамли ҳукумат” концепцияси доирасидаги илғор ечимлар, шунингдек транспорт, божхона ва солиқ маъмурчилиги, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, энергетика, геология, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ишланмалар намойиш этилди.

Финтех йўналишининг асосий иштирокчиларидан бири сифатида Ўзбекистоннинг нақдсиз ҳисоб-китоблар миллий инфратузилмасини тақдим этувчи HUMO тўлов тизими қатнашди.

HUMO: миллий тўлов тизими технологик мустақилликнинг асоси ҳисобланади

“МБПМ” АЖ (HUMO) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3945-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Ўз процессинг марказининг яратилиши мамлакат молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, технологик мустақилликни таъминлаш, тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда халқаро тўлов тизимларига қарамликни камайтириш йўлида муҳим босқич бўлди.

Миллий инфратузилмани ривожлантиришнинг иқтисодий самараси аллақачон сезиларли даражага етди: фақат 2025 йилда HUMO ечимларидан фойдаланиш орқали мамлакат иқтисодиёти ичида қарийб 600 миллион АҚШ доллари сақлаб қолинди, бу эса бозор иштирокчилари харажатларини камайтириб, ресурсларни миллий ва технологик лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтириш имконини берди.

Стратегик йўналиш — ўзбек сўмининг экспансияси ва тўлов усулларини глобал миқёсда ривожлантириш

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон бозорларида халқаро тўлов тизимлари фаол кенгаяётган бир пайтда, HUMO мамлакатнинг ўз “молиявий релслари” асосида мустақил тўлов инфратузилмасини шакллантиришга қаратилган ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда.

HUMO’нинг асосий стратегик устувор йўналиши — халқаро бозорда сўмда энг қулай тўлов тизимини яратиш.

Компания Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи ечимларни ривожлантирмоқда:

 * хорижда товар ва хизматлар учун миллий валютада тўлов қилиш;

 * мамлакат ташқарисида ҳам одатий тўлов воситаларидан фойдаланиш;

 * халқаро тўлов тизимларига нисбатан янада қулай шартларга эга бўлиш.

Шу тариқа, HUMO Ўзбекистоннинг ўз “молиявий релслари”ни – иқтисодий самарадорлик, хавфсизлик ва суверенитетни таъминловчи мустақил инфратузилмани шакллантирмоқда.