Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, учрашув Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган.
“Анталия дипломатик форуми доирасида Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига жаноблари билан учрашдик”, – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Тelegram-каналида.
Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
“Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”, – дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабарида.











