Ёш ихтирочи-муҳандис Икромжон Мўйдинжонов «Келажак муҳандислари» кўрик-танлови доирасида ARGUS-SYS anti-UAV тизими лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу ишланма дронларни тез ва самарали нейтраллаштиришга қаратилган.
Тизим YOLOv8 AI алгоритми ва оптик узатгичлар ёрдамида дронларни автоматик аниқлайди ҳамда нишонга олади.
У 500 W қувватли (405 нм) лазер нури орқали 1000 метрдан ортиқ масофада 2 сониядан кам вақт ичида нишонни бартараф этади.
Аввалроқ Ўзбекистонда дрон тутувчи қурилма ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.











