Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
Администрация раҳбари Самарқанддаги ижтимоий объектлар билан танишди, жумладан, таъмирга муҳтож мусиқа мактаби ва болалар боғчасини кўздан кечирди. Геологлар маҳалласидаги бу боғча қайта қурилганидан кейин Самарқанддаги энг катта боғча бўлади – у ерда 600 нафаргача бола таълим олади.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 24 апрел куни Самарқанддаги бир қатор инфратузилма лойиҳалари билан танишди, "Янги Ўзбекистон" массиви қурилишини кўздан кечирди.
“Мусиқа мактаби каби янгиланиш ва таъмирга муҳтож объектларни ҳам, Геологлар маҳалласидаги болалар боғчаси сингари капитал таъмирланибгина қолмай, балки тубдан қайта қурилиши зарур бўлган жойларни ҳам кўрдик.
Реконструкциядан кейин бу боғча Самарқанддаги энг катта мактабгача таълим муассасаси бўлади, 600 нафаргача болани қабул қилади”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.


Ташриф якунида Самарқанд вилояти ва туманлари раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
“Биз гувоҳи бўлган ва навбатини кутаётган барча ўзгаришлар – ҳудудларни ривожлантириш бўйича президентимиз олиб бораётган йирик тизимли фаолиятнинг бир қисмидир.
Раҳбаримиз топшириқларининг жойлардаги ижросини таъминлашга жамоам билан бирга кўмаклашиш, ҳаққоний ҳолатни қоғозлардаги ҳисоботларда эмас, балки ўз кўзим билан кўриш учун ҳам бу ерга тез-тез келиб тураман”, – деди Администрация раҳбари.


Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026