Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уч ойда 62 киши иш жойидаги бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлди
Январ-март ойларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 198 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Уларнинг 49 таси эса ўлим билан якунланган. Энг кўп бахтсиз ҳодиса саноат ва қурилиш соҳаларида қайд этилган.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1-чорагида 62 киши меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, январ-март ойларида республикада меҳнат фаолияти билан боғлиқ 198 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Уларнинг 9 таси гуруҳий, 139 таси оғир оқибатли, 49 таси эса ўлим билан якунланган.
Бахтсиз ҳодисалар оқибатида:
- 146 киши оғир тан жароҳати олган;
- 15 киши енгил жароҳатланган;
- 62 киши вафот этган.
Соҳалар кесимида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар:
- саноат – 71 та;
- қурилиш – 54 та;
- қишлоқ ва сув хўжалиги – 9 нафар;
- савдо ва хизмат – 8 нафар;
- транспорт – 8 та;
- таълим – 4 нафар;
- соғлиқни сақлаш – 4 нафар.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилган – 44 та бахтсиз ҳодиса. Кейинги ўринларда Сурхондарё (36 та), Тошкент (29 та), Навоий (18 та), Бухоро (16 та), Андижон (15 та) вилоятлари қайд этилган.
Ўзбекистонда 2025 йилда ишдаги бахтсиз ҳодисаларда 248 та ўлим кузатилганди.
Мавзуга оид
13:20 / 23.02.2026
Мактаб ва боғчаларда бахтсиз ҳодисалар ошди: 2025 йилда 20 та ҳолат
13:05 / 17.10.2025
Ишдаги бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълумот олишнинг ягона тизими ишга туширилади
18:13 / 14.01.2023