Ўзбекистон | 18:13 / 14.01.2023
7355
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида содир бўлган ўлим ҳолатлари сони маълум қилинди

Хизмат вазифасини бажариш чоғида содир бўлаётган ўлим ҳолатлари миқдори ошиб бормоқда.

2022 йилнинг 11 ойи давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида содир бўлган ўлим ҳолатлари сони 229 тани ташкил қилади. Бу ҳақда Kun.uz Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси маълумотига таяниб хабар берди.

Ўлим ҳолатлари юзасидан жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 194 нафар, маъмурий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 121 нафарга тенг.

2018 йилдан бошлаб тақдим этилган маълумотларга кўра, ўлим ҳолатлари сони ошиб бораётгани кузатилмоқда. Мисол учун, 2018 йилда бундай ҳолатлар сони 182 тани, 2019 йилда 199 тани, 2020 йилда 200 тани, 2021 йилда 238 тани ташкил қилган.

Мавзуга оид