Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўта йирик солиқ тўловчилар учун янги мезонлар белгиланди
Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб ўта йирик солиқ тўловчиларни аниқлашнинг янги тартиби жорий этилади. Янги мезонларга кўра, муайян миқдордан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширган корхоналар ҳамда тижорат банклари ушбу тоифага киритилади.
Фото: Fotolia
Бу президентнинг солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган фармонида белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2027 йилдан бошлаб 1 январдан аввалги йилнинг 1 июль ҳолатига кўра кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик даврда тўланган солиқлар, йиғимлар, давлат божи ва солиқ бўлмаган тўловлар ҳажми базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 минг бараваридан ортиқ бўлган корхоналар ҳамда тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар сифатида эътироф этилади.
Фармонда солиқ тизимини янада рақамлаштириш, солиқ маъмуриятчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш ва солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, 2027 йилдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ваколатли органлар тақдим этган маълумотлар асосида автоматик ҳисобланиши, солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти эса бекор қилиниши белгиланган.
Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг ипотека кредитларини қоплашга йўналтирилган даромадлари бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш проактив тартибда амалга оширилади.
Фармон билан солиқ соҳасида кадрлар тайёрлашни кучайтириш мақсадида Солиқ қўмитаси ҳузурида Солиқ олий мактабини ташкил этиш, шунингдек, “Солиқ хизмати фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
09:35
Янги тадбиркорларга солиқ ҳисоботини топшириш хизмати бепул бўлади
14:01 / 02.05.2026
Бизнесни бездираётган ҚҚС ва маркировка муаммолари. Экспертлар шарҳи
20:28 / 01.05.2026
Нью-Йорк миллиардерлари янги солиқ туфайли мэр Мамданига қарши чиқди
16:02 / 04.04.2026