Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли қўллаб-қувватланади. Адлия, ИИВ ва Тоғ-кон саноати вазирлиги давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар деб топилди. Навоий вилояти, Хатирчи туманида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари бошланди. Интернетда 500 минг сўмлик янги банкнота ҳақида фейк хабарлар тарқалди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли қўллаб-қувватланади

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таклифларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Жумладан, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш харажатини қоплаш кўзда тутилган.

8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ҳамда Ватанни ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-она фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи ўтказилади. Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўплами билан таъминланади. Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

Адлия, ИИВ ва Тоғ-кон саноати вазирлиги давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар деб топилди

Президент иштирокида бўлиб ўтган тадбирда