Германияда янги тарихий ҳарорат рекорди қайд этилди. Саксония-Анхалт ерида жойлашган Древиц қишлоғидаги ҳарорат ўлчаш станциясида ҳарорат 41,5 даражага етди, деб хабар берди Германия метеорология хизмати.
Таъкидланишича, бу дастлабки маълумот бўлиб, у расман 29 июндан кейин тасдиқланади. Метеорологлар ўлчов станцияларидаги кўрсаткичларни мунтазам кузатиб боришмоқда ва термометр устуни 42 даражадан ошишини истисно қилишмаяпти.
Аввалги рекорд – 41,3 даража ҳарорат 26 июн куни Бурбах туманида қайд этилганди. Маълумот берилишича, 27 июн куни бу ерда ҳаво ҳарорати 41,4 даражага етган.











