Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, Марҳамат туманидаги банк хизматлари марказларидан бирининг бошлиғи ҳамда «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси машинисти ўзаро тил бириктириб, фуқаронинг ишончига кирган. Улар туман ҳокимлиги захирасидаги 24 сотих ер майдонининг гўёки турар-жой тоифасига оид ҳужжатлари мавжудлигини айтиб, уни мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда машинист олдиндан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











