Москвадаги Кудрин майдонида жойлашган ресторанда портлаш содир бўлди.
Москва ИИВ бош бошқармасининг хабарига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 20.10 да юз берган.
Дастлабки хабарларга кўра, портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
Россия тергов қўмитаси бош тергов бошқармаси матбуот хизмати ҳалок бўлган ва жароҳатланганларнинг сони аниқланаётганини билдирди.
Москва транспорт бошқармаси Кудрин майдонидаги кўчаларда ҳаракатланиш тўхтатилганини маълум қилди.











