Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги маълумотига кўра, навбатдаги партия Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Учжун шаҳридан Ўзбекистонга жўнатилди.
Маҳаллий ҳокимият органлари қайд этишича, экспорт қилинаётган барча қорамоллар ветеринария-санитария талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳар бир ҳайвон учун дезинфекция ва иммунизациядан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда карантин сертификати расмийлаштирилган.
Учжун шаҳар Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари бошқармаси маълумотига кўра, маҳаллий соғин сигирлар юқори маҳсулдорлиги ва кучли генетик салоҳияти билан ажралиб туради. Шунингдек, ҳудудда эпизоотик касалликларнинг олдини олиш бўйича юқори стандартлар узоқ йиллардан буён амал қилиб келинмоқда.
Мутахассислар фикрича, Учжун ва Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим шароити ўхшаш бўлгани боис, бу ерда парвариш қилинган соғин сигирлар Ўзбекистон шароитига тезроқ мослашади.










