Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширувда 6 та МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар 32,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариб олиб, 195,9 млрд сўмлик маҳсулотларни нақд пулга сотишганлиги аниқланди.
Улар савдодан тушган пулларни банкка топширмасдан 42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлашган.
Шунингдек, текширувда Тошкент вилояти солиқ бошқармаси масъул шахслари томонидан мазкур МЧЖларда ўтказилган аудит текширувларида текширув далолатномаларини 5,2 млрд сўм солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирганликлари натижасида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.










