Маълум қилинишича, одамлар орасида ўзини «Жавоҳир» деб таништириб юрадиган О. Наимов тумандоши И. Муродуллаевнинг ер сотиб олиш ниятини билиб, унга Косон тумани ҳокимлиги томонидан 30 йил муддатга деҳқон хўжалиги юритиш учун ижарага берилган 6 гектар ер майдонини хусусийлаштириб беришни таклиф қилган.
У бу ишни туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи қариндоши орқали амалга оширишини ваъда қилиб, эвазига 100 млн сўм талаб қилган.
Бироқ ерни расмийлаштиришга оид ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган О.Наимов пулни олдиндан топширишга мажбурлаб келган.
У Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида кимёвий ишлов берилган 100 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











